КУТИБ ЯШАЙМАН...
Кўзимга тик боқиб гапирма ёлғон,
Риё сўзинг қалбимни айлади вайрон,
Ҳе ука, сендан ҳам ўтади даврон,
Мен ўша кунларни кутиб яшайман.
Давлатни дейдилар қўлнинг киридир,
Кўзларни аташар дилнинг сиридир,
Амалдан тушсанг гар қадринг миридир,
Мен ўша кунларни кутиб яшайман.
Кўнгилни атайлаб қилманг вайрона,
Маҳзундил боқмасин сизга ҳайрона,
Терс боқар бир куни сенга замона,
Мен ўша кунларни кутиб яшайман.
4.08.2026
Муҳайё НАЗАРОВА